СУРХОНДАРЁ – “Электр тармоқлари корхонаси битта симни улаб беришга ҳам ярамади”
![СУРХОНДАРЁ – “Электр тармоқлари корхонаси битта симни улаб беришга ҳам ярамади”](https://gdb.rferl.org/ABBB6A1B-5CE0-4FCA-A06B-C91736DCABE9_cx0_cy26_cw0_w800_h450.jpg)
САРИОСИЁ. “Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шоҳжаҳон маҳалласидан ёзмоқдамиз. 8 октябрь куни ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлганди. Ўшанда маҳалламиздаги ўрта кучланишли электр симларидан бири узилиб кетди. Ўтган-кетган одамларни паст даражада бўлса-да ток ура бошлади. Шундан кейин трансформатордан вақтинча ўчириб, кабелни симёғочга осиб қўйдик. Воқеа ҳақида зудлик билан туман электр тармоқлари ходимларига хабар бердик. Кечгача улаб кетишга ваъда беришди. Аммо орадан бир ой ўтди ҳамки келишмади. Наҳотки, битта симни улаш шунчалик қийин бўлса?! Ё электр корхонаси бирор фожиа рўй беришини кутмоқдами?!”
(Бу хабар Озодликка 6 ноябрь куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!