CУРХОНДАРЁ – “Фарзандларимиз линолеуми йиртилиб тамом бўлган мактабда полдан чиқадиган чангни ютиб ўтиради”
ТЕРМИЗ. “Cурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 6-мактабдан мактуб йўлламоқдамиз. Мактабимиз шаҳар марказида жойлашган бўлса-да, ачинарли аҳволда. Синф хоналарида линолеум йиртилиб тамом бўлган, болалар полдан чиқадиган чангни ютиб ўтиради. Хоналар ҳам совуқ. Мактабнинг спорт майдончаси ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бизнинг болаларимиз замонавий стадионни фақат тушларида кўради. Таълим мутасаддиларидан мактабимиз муаммоларини ҳал қилишларини сўраймиз. Бизга қуруқ ваъда эмас, амалий ёрдам зарур!”
(Бу хабар Озодликка 5 ноябрь куни юборилган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!