Бишкекда марҳум журналистлар хотирланди
Қирғизистон пойтахти Бишкекда Матбуот куни муносабати билан 7 ноябрь куни сўнгги йил ичида ҳаётдан кўз юмган журналистлар ёдга олинди.
Хотира тадбири доирасида очилган галереяда суиқасдга учраб, умри ниҳояланган ўшлик Алишер Соипов ва бишкеклик Геннадий Павлюкларнинг суратлари бор. Галереяга “Озодлик” радиосининг суриштирувчи журналисти Уланбек Эгизбаевнинг ҳам сурати қўйилган.
Тадбирга Қирғизистондаги оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, сиёсат ва жамоат арбоблари қатнашдилар.
Ташкилотчиларга кўра, Қирғизистонда сўнгги чорак асрда 100 дан зиёд журналист оламдан ўтган.