Ўзбекистон хоккейчилари Дубайда халқаро турнир ғолиби бўлишди (фото, видео)
0
Хоккей бўйича Тошкентнинг «Бинокор» жамоаси Дубайдаги халқаро мусобақада ғолиб чиқди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
23 давлатдан 23 та жамоа қатнашган мусобақада Ўзбекистон жамоаси финал баҳсида Россиянинг «Москва пингвинлари» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.
«Бинокор» жамоаси мусобақани А гуруҳида бошлади. Гуруҳда Швеция, Финляндия ва Россия жамоаларига қарши баҳс олиб борди. Учта учрашувнинг 2 тасида ғалабага эришган бўлишса, 1 тасида дуранг қайт этишди.
Фото: Алишер Азимов
Фото: Алишер Азимов
Фото: Алишер Азимов
Жамоа бош мураббийи Алишер Азимовнинг таъкидлашича, ўзбек жамоалари илк бор бундай катта мусобақа ғолиб бўлди. Мураббийнинг сўзларига кўра, жамоа таркибида 18-20 ёшли йигитлар ҳаракат қилган ва ҳақли тарзда мусобақада ғолиб чиқишган.
Ташкентская команда "Бинокор" стала победителем международного клубного турнира в ДубаеВ финале ташкентская команда "Бинокор" встретилась с российскими спортсменами из клуба "Московские пингвины" и выиграла 3:1, став, таким образом, чемпионом турнира.
Опубликовано Sputnik Узбекистан: новости и события дня 22 апреля 2018 г.