Бош вазир ZO’R TV даги "Севги изтироблари" сериалини иккинчи марта тақиқлади
ZO’R TV канали 27 июлдан бошлаб қайта берилаëтган турк киноижодкорлари суратга олган “Севги изтироби” сериали намойишини орадан уч кун ўтиб тўхтатди. Айни сериал 2018 йилнинг 16 февралида Бош вазир тарафидан тўхтатиб қўйилган эди. Матбуотга гапириш ваколати йўқлиги боис исми очиқланишини истамаган мулозимнинг Озодликка айтишича¸ бу сафар ҳам сериални Бош вазир Абдулла Ариповнинг ўзи тўхтатган. 31 июль куни эрталаб ZO’R TV канали кўрсатувлар жадвалида “Севги изтироблари” фильми Тошкент вақти билан 20 да намойиш қилиниши акс этган. Читать дальше...