Ҳокимнинг табаррук мушти (ҳажвия)
— Вой, дадажониси, сизга нима қилди? Қайси оғзидан қони келгур сизни бу кўйга солди! Ҳа, сизни урганнинг қўллари акашак бўлсин-а! Шунақаям урадими, дабдалангизни чиқарибди-ку! Энди нима қиламан, «Тез ёрдам» чақирайми? Ҳозир... — Тўхта, ҳеч қандай тез ёрдам керак эмас, — деди Соли фермер инқиллаб. — Хотинжон, мени калтак еганимни ҳеч кимга айтма, биров билмасин, ими-жимида даволанаман, тушундингми? — Нима ундай дейсиз, сизга қўл кўтарган ўша зўравонни ёқасини йиртмасам мен Норгул отимни бошқа қўяман. Читать дальше...