БУХОРО – “Ётоқхонадаги камчиликларни порталга ёзганим учун уй-жой бошқармаси ордер бермаяпти”
БУХОРО. “Мен – Моҳигул Назарова, Бухоро вилоятидан ёзмоқдаман. Ёлғиз онаман. Икки фарзандимни кўп қийинчиликлар билан, 12 йил давомида ижара уйларда яшаб улғайтирдим. Хотин-қизлар қўмитасининг ёрдами билан менга Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасида жойлашган оилавий ётоқхонадан бир хона берилди. Қизим ва ўғлим билан бир хонали уйда қийналиб яшаётганимиз сабаб 2018 йил декабрда қўшнимиз билан ўзаро келишиб, бир хонали уйимизни уларнинг икки хонали уйига алмаштирдик. Бу ҳақдаги тилхат Бухоро шаҳар уй-жой бошқармаси ходимлари гувоҳлигида ёзилди.
Қиш фасли тугаяпти, аммо биз яшаб турган ётоқхона умуман иситилмади. Мен ётоқхонадаги шу каби камчиликлар ҳақида президент порталига ёздим. Шундан кейин менга нисбатан тазйиқ бошланди. Уй-жой бошқармаси бошлиғи турли баҳоналар билан уйим учун ордер бермади. Бу масалада шаҳар ҳокими, республика прокуратурасига ҳам мурожаат қилдим. Менга 20 февраль куни келган жавоб хатида айтилишича, мен гўё ўзбошимчалик билан ётоқхонадаги хонамни қўшнимнинг уйи билан алмаштирибман. Ахир, мен ўзбошимчалик қилмадим. Уйларни шаҳар ҳокимлиги уй-жой бошқармаси ходимлари гувоҳлигида алмаштирганмиз. Аммо бошқарма раҳбарияти камчиликлар ҳақида ёзганим учун мени болаларим билан ётоқхонадан ҳайдаб чиқармоқчи. Бу бюрократлар менга уй ордерини бермай, бошқа бировга сотиб юборишдан ҳам тоймайди. Мутасаддилардан оилавий ётоқхонадаги хонадоннинг ордерини олишда кўмак сўраб қоламан”.
(Бу хабар Озодликка 20 февраль куни келган.)
Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagram саҳифасида кузатинг!
******************************************************************************
Резюме
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!