БУХОРО – “Ётоқхонадаги камчиликларни порталга ёзганим учун уй-жой бошқармаси ордер бермаяпти”
БУХОРО. “Мен – Моҳигул Назарова, Бухоро вилоятидан ёзмоқдаман. Ёлғиз онаман. Икки фарзандимни кўп қийинчиликлар билан, 12 йил давомида ижара уйларда яшаб улғайтирдим. Хотин-қизлар қўмитасининг ёрдами билан менга Бухоро шаҳридаги Алпомиш кўчасида жойлашган оилавий ётоқхонадан бир хона берилди. Қизим ва ўғлим билан бир хонали уйда қийналиб яшаётганимиз сабаб 2018 йил декабрда қўшнимиз билан ўзаро келишиб, бир хонали уйимизни уларнинг икки хонали уйига алмаштирдик. Бу ҳақдаги тилхат Бухоро шаҳар уй-жой бошқармаси ходимлари гувоҳлигида ёзилди. Читать дальше...