Рамиз Усмонов Кремлдаги Гала-концертда иштирок этди
Мусиқа оқшомида Рамиз Усмонов «Турандот» операсидан машҳур Калафа ариясини ижро этди. Шунингдек, рус халқ қўшиқарлари Рамиз Усмонов ва беларусиялик тенор Владимир Дмитрук ижросида жаранг сочди.
Рамиз Усмонов 2008 йилда Қозоғистон (Чимкент) «Романсиада - 2008» вилоят танловида биринчи мукофот ва Москвада бўлиб ўтган «Романсиада - 2008» Халқаро танлловида иккинчи мукофот соҳиби бўлган.
Рамиз Усмонов 2017 йилда эса Алессандро Сафинанинг Тошкентда бўлиб ўтган концертида ҳам иштирок этган.
«Москвадаги совуқ об-ҳавога қарамай самимий эътибордан менда илиқ таассуротлар қолди. Мен «Романсиада юлдузлари» Гала-концертида бир неча бор иштирок этганман. Ҳар сафар бу ҳодиса катта байрам, дўстлар ва романс мухлислари билан дийдорлашувдир. Ўйлайманки, кейинги учрашувни барча интизорлик билан кутади», деди Рамиз Усмонов.