Микел Артета “Арсенал”да узоқ қолишга тайёр эканини билдирди
“Арсенал” бош мураббийи Микел Артета клубдаги келажаги ва ўз режалари ҳақида очиқ фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда у жамоада ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда ва ҳаёти ҳам, иш жараёни ҳам барқарор ҳолатда.
Мураббий “Арсенал”га тўлиқ садоқатини яна бир бор тасдиқлаб, ҳозирги вазиятдан қониқишини билдирди. Унинг айтишича, унда амалга оширишни истаган катта мақсадлар кўп ва жамоа ҳам ижобий йўналишда ривожланиб бормоқда.
— "Мен бу клубга содиқман. Ҳозир жуда бахтлиман ва ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Оилам билан ҳаммаси жойида. Менда ҳали амалга оширишни истаган кўплаб мақсад ва вазифалар бор, ҳозир эса биз жуда яхши ҳолатдамиз”, — деди Артета.
Журналистлар томонидан Арсен Венгер каби узоқ йиллар клубда қолиш эҳтимоли ҳақида берилган саволга Артета креатив жавоб қайтарди.
“Мен мухлисларга айтганимни яна такрорлайман — тушликни ҳам, кечки овқатни ҳам олиб келинг. Гап келажак ҳақида кетяпти, мен учун бу иш айнан шу билан боғлиқ. Ҳар бир кун муҳим”, — деди у.
Мураббийнинг фикрича, асосий масала бугун нима қилаётганингизда. У жамоани ривожлантириш, максимал меҳнат қилиш ва футболчиларни катта ютуқлар сари илҳомлантира оладиган етакчи бўлишни энг муҳим вазифа деб билади.
“Ҳозир мен ўзимни айнан шундай ҳолатда ҳис қиляпман. Бу руҳий ҳолатни сақлаб қолиш ва мавсумни кучли натижа билан якунлашни истайман”, — деди Артета.
Ҳозирги кунда “Арсенал” Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилмоқда ва Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этишда давом этмоқда. Шу билан бирга, клуб ва Артета ўртасида шартномани узайтириш бўйича музокаралар бошлангани ҳам маълум.
