Ўзбекистон миллий футзал терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
Тошкент шаҳридаги “Hilton” меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал федерацияси томонидан махсус тадбир ташкил этилди.
Ушбу жараёнга федерация раҳбарияти, футзал жамоатчилиги ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Кунинг асосий мавзуси эса Хосе Мария Мендезнинг Ўзбекистон миллий футзал жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланиши бўлди.
Шу тариқа, испаниялик тажрибали мутахассис учинчи маротаба Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Унинг тайинланиши миллий жамоа учун янги стратегик йўналишларни белгилаш ва футзал ривожланишига катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Футзал мухлислари ва спорт жамоатчилиги Мендезнинг тажрибаси ҳамда стратегик фикрлари асосида миллий жамоанинг келажакдаги муваффақиятларига умид билдиришмоқда. Бу тадбир Ўзбекистон футзалининг ривожланиши ва халқаро ареналардаги обрўсини оширишда муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
