Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Апрель
2026
1 2 3 4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Элдор Шомуродов танлови очилди: "Башакшеҳир"да янги босқич бошланди...

0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов сўнгги йиллардаги барқарор ўйини ва юқори натижалари билан нафақат мамлакат, балки халқаро майдонда ҳам эътибор марказига айланиб улгурди. У миллий жамоа сафида 90 та учрашувда иштирок этиб, 44 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган ҳолда бу кўрсаткич бўйича мутлақ етакчи бўлиб турибди.

Айни вақтда 30 ёшли тўпурар олдида катта мақсад — Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпионатида иштирок этиш турибди. Шу боис у ўз фаолиятида энг тўғри қарорларни қабул қилишга ҳаракат қилмоқда. Туркиянинг нуфузли sporx.com порталига берган интервьюсида Шомуродов ўз танлови ортидаги сабабларни очиқ-ойдин тушунтириб берди.

Футболчининг таъкидлашича, у Россияга қайтиш вариантини умуман кўриб чиқмаган. Бир нечта таклифлар, жумладан "Бешиктош" ва бошқа жамоалардан қизиқиш бўлганига қарамай, у "Башакшеҳир"ни танлади. Бу қарорнинг асосий сабаби — мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ва жаҳон чемпионати олдидан максимал тайёргарлик кўриш истаги бўлган.

Шомуродов “Рома”да қолиш имконияти ҳам бўлганини яширмади, аммо у ерда доимий ўйин вақти кафолатланмагани учун бошқа йўлни танлаган. Унинг фикрича, Истанбул клубида босим камроқ ва ҳар бир учрашувда майдонга тушиш имконияти юқори. Бу эса 30 ёшли футболчи учун ниҳоятда муҳим омил ҳисобланади.

- "Менга Россиядан ҳеч қандай таклиф тушмаган ва ўзим ҳам бу мамлакатга қайтиш вариантини кўриб чиқмаганман. “Бешиктош” ва “Башакшеҳир”дан, шунингдек бошқа лигалардан чорловлар бор эди.

Мен “Башакшеҳир”ни танладим, чунки олдинда жаҳон чемпионати бор ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. “Рома”да ҳам қолишим мумкин эди, лекин ўзим буни хоҳламадим. Бу ерда босим камроқ. Менга ҳар бир учрашувда ўйнашимни айтишди. Бу мен учун жуда муҳим, чунки ёшим ўттизда", - дейди Элдор Шомуродов.

Форвард шунингдек жамоанинг инфратузилмаси ва ривожланган академиясини ҳам алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, “Башакшеҳир” сўнгги 11 йил давомида мунтазам равишда Еврокубокларда иштирок этиб келмоқда ва миллий чемпионатда ҳам ғолиб чиққан. Бу эса клубнинг жиддий ва барқарор лойиҳа эканини кўрсатади.

- "Мен жуда яхши ёшлар академиясига эга бўлган клубни танладим. “Башакшеҳир” 11 йилдан бери мунтазам Еврокубокларда иштирок этиб келади. Бу жамоа миллий чемпионатда ҳам ғолиб чиққан", - дейди Элдор Шомуродов.

Жамоага Нури Шахин келгани ҳам Шомуродов учун кутилмаган, аммо ёқимли янгилик бўлган. У мураббийнинг ўйин услуби ўзининг футбол қарашларига мос келишини ва бу ҳолат унга қўшимча ишонч бағишлаганини билдирди.

- "Нури Шахинни келгани мени ҳайрон қолдирди. У менга ёқадиган футбол намойиш қилади. Бу менга янада кўпроқ ишонч бағишлади", - дейди Элдор Шомуродов.

Шомуродов ўз фаолиятидаги муҳим бурилишлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. У Ромага ўтганида ўзини Эдин Жеко каби етакчи форвард сифатида тасаввур қилганини айтди. Бироқ клуб Тэмми Абрахамни катта маблағ эвазига олиб келганидан сўнг вазият кескин ўзгарган ва асосий таркиб учун рақобат янада кучайган.

- "Мен “Рома”га ўтганимда худди Эдин Жекодек бўламан, деб ўйлагандим. Имкониятларим қандай экани ҳақида жуда кўп муҳокама қилганмиз. “Рома”дан бошқа жойда ўйнасам бўлмасмиди, деган савол туғилади.

“Рома” 40 миллион еврога Тэмми Абрахамни трансфер қилганидан кейин ҳаммаси бирданига ўзгариб кетди, унга ҳар бир учрашувда 90 дақиқа ўйнаш имконини беришди", - дейди Элдор Шомуродов.

Шунга қарамай, ўзбек ҳужумчиси ўз имкониятларини бошқа жамоаларда намоён этишга ҳаракат қилди. У турли клубларда ижара асосида ўйнаб, тажриба тўплади ва кейинчалик яна “Рома”да ўз ўйинини намоён этишга эришди. Айниқса, Клаудио Раньери қўл остида унинг ўйини очилиб, жамоа ҳужум чизиғида муҳим фигурага айланди.

Бироқ мураббийлар алмашинуви — Жан Пьеро Гасперинининг келишидан сўнг Шомуродов янги чақириқ излашга қарор қилди ва натижада Туркияга йўл олди.

Ҳозирда у “Башакшеҳир” сафида барқарор ўйин кўрсатмоқда: барча мусобақаларда 37 та учрашувда иштирок этиб, 17 та гол ва 5 та голли узатма амалга оширди. Бу рақамлар унинг тўғри танлов қилганини яққол исботлаб турибди.

Қисқаси, Элдор Шомуродов ўз карьерасида янги босқични бошлади. Энди энг асосий савол — у жаҳон чемпионатида ҳам шу формани сақлаб қола оладими? Агар ҳозирги темпда давом этса, рақиблар дарвозаси яна кўп бор титрайди, бу факт.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net