Гвардиола «Барселона» ҳужумкор ўйинидан доим завқ олади
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Жаҳон футболидаги машҳур «Барселона» жамоасининг ҳозирги ўйини ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Бу ҳақда Football Talk хабар берди.
Испаниялик мутахассис Ҳанс-Дитер Флик бошқарувидаги каталонияликлар ҳужумкор ва илғор услубини алоҳида эътироф этди. Гвардиола таъкидлашича, ҳар имконият пайдо бўлганда «Барса» ўйинларини кузатиш унга завқ бағишлайди.
«Баъзида футболни ортиқча таҳлил қиламиз, аммо охир-оқибат завқ олиш муҳим. Кинога ёки яхши ресторанга борганда ҳам, асосий мақсад — ҳаётий завқ олиш. Сизда ҳам «Барса» ўйинидан завқ олмаган пайт бўлганми?» — деб сўзлади Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола 2008–2012 йилларда «Барселона»ни бошқарган ва клубнинг тарихидаги энг муваффақиятли даврларни бошдан кечирган. Ҳанс-Дитер Флик эса 2024 йилдан буён жамоа бош мураббийи ҳисобланади ва унинг ҳужумкор услуби Гвардиола томонидан юқори баҳоланмоқда.
