Абдуқодир Ҳусанов подкатлар бўйича АПЛ ҳимоячилари орасида етакчи
Англия Премьер-лигасида тўп сураётган марказий ҳимоячилар ўртасида энг самарали “подкат” кўрсаткичлари эълон қилинди ва ушбу рейтингда Абдуқодир Ҳусанов пешқадамликни қўлга киритди.
"Манчестер Сити" сафида ўйнаётган 22 ёшли ҳимоячи ҳар бир ўйинга ўртача 1.12 та муваффақиятли подкат амалга ошириб, рақиблардан тўпни олиб қўйиш бўйича лигада энг юқори натижани қайд этмоқда. Бу кўрсаткич уни АПЛдаги барча марказий ҳимоячилар орасида етакчига айлантирди.
Рейтингда иккинчи поғонани Кристоффер Айер (0.96) эгаллаб турган бўлса, учинчи ўринда Кристиан Ромеро (0.94) жой олган. Шунингдек, рўйхатда Трево Чалоба, Маркос Сенеси ва Микки ван де Вен каби кучли ҳимоячилар ҳам бор.
Бу натижа Ҳусановнинг ҳимоядаги ишончли ўйини ва жамоа учун қанчалик муҳим фигурага айланганини яна бир бор исботлайди. У фақат тўпни тортиб олиш билан чекланмай, балки ўйинни ўқиш, позиция танлаш ва тез қарор қабул қилишда ҳам юқори даражани намоён этмоқда.
Айни вақтда футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан “FIFA Series-2026” мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда. Унинг ҳозирги формаси сақланиб қолса, яқин келажакда у нафақат клуб, балки миллий жамоада ҳам етакчи фигуралардан бирига айланиши кутилмоқда.
