"Арсенал" "Байер"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб чоракфиналга чиқди
Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз майдонида Германиянинг “Байер” клубини қабул қилди. Илк учрашувда қайд этилган 1:1 ҳисобидан кейин бу ўйин ҳал қилувчи аҳамият касб этарди ва “тўпчилар” ўз мухлислари олдида ишончли ўйин намойиш этди.
Учрашув давомида мезбонлар устунликни қўлга олди ва 36-дақиқада Эзе ҳисобни очди. Биринчи бўлимдаёқ “Арсенал” рақибга босим ўтказиб, ўйинни назорат қилишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда эса жамоа устунлигини янада мустаҳкамлади — 63-дақиқада Деклан Райс ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
EЧЛ. 1/8 финал.
Арсенал – Байер 2:0 (илк ўйин: 1:1)
Голлар: Эзе 36, Райс 63
Арсенал – Райя, Тимбер, Салиба, Габриэл, Инапкие, Райс, Субименди, Эзе (Хаверц, 69), Сака, Троссар (Мартинелли, 69), Гёкереш.
Байер – Блаҳич, Куанса, Андрих, Терриер (Тиллман, 60), Тапсоба, Поку, Грималдо, Гарсия, Паласиос (Шик, 70), Маза, Кофане.
Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра устунликни қўлга киритган “Арсенал” чоракфиналга йўлланма олди ва Чемпионлар лигасидаги юришини давом эттириш имконига эга бўлди.
