Оқ Уйда бўлиб ўтадиган UFC турнири карди расман эълон қилинди
Хабарингиз бор, 14 июнь куни Оқ Уйда UFC тарихидаги энг катта ва энг рамзий турнирлардан бири бўлиб ўтиши кутилмоқда. Энди эса бу кечанинг қай даражада “портлаш” бўлиши аниқлашди: промоушен раҳбари Дана Уайт расман кардни эълон қилди.
Энг катта диққат, табиийки, асосий жангларга қаратилган. Чунки афишада ҳам куч, ҳам ном, ҳам интрига бор: ҳар бир жуфтликда алоҳида драма, алоҳида характер, алоҳида “ўт” туради. Бу турнир — оддий кеча эмас, Оқ Уй майдонида бўладигани учун ҳам UFC уни максимал даражада шов-шувли, томошабоп кард билан тўлдиргани сезилиб турибди.
Қуйида Дана Уайт эълон қилган жуфтликлар:
-
Алекс Перрейра – Сирил Ган
-
Илия Топурия – Жастин Гэтжи
-
Шон О’Мэлли – Айман Захаби
-
Маурисио Руффи – Майкл Чендлер
-
Бо Никал – Кайл Докас
-
Диего Лопес – Стив Гарсия
Маълум қилинишича, жанглар Ўзбекистон вақти билан 14 июнь куни соат 06:00 да старт олади. Демак, мухлислар учун бу “эрталабки” адреналин: кимдир уйқудан туриб томоша қилади, кимдир умуман ухламай чиқади — чунки кард шунга арзийдиганга ўхшайди.
Қисқаси, Оқ Уйдаги UFC кечаси олдинданоқ тарихий тус оляпти: номлар катта, тўқнашувлар қаттиқ, интрига эса максимум. Энди навбат — жангчиларда: гапни октагонда айтишади.
