Эмре Жан жароҳат сабаб бир неча ой майдонга туша олмайди
Дортмунднинг “Боруссия” клуби таянч ярим ҳимоячиси Эмре Жан яқин ойлар давомида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда “қора-сариқлар”нинг расмий сайти хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жан Бундеслиганинг 24-турида “Бавария”га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олди. Текширувлар футболчининг чап тиззасидаги хочсимон боғлам узилганини кўрсатди ва у бир неча ой сафдан чиқди. Натижада, Жан жорий чемпионатнинг қолган қисмида ҳам майдонга қайтмайди.
Transfermarkt порталига кўра, 32 ёшли футболчининг бозор қиймати 6 миллион еврога баҳоланмоқда. У бу мавсум “Боруссия” сафида 16 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол урган. Мавсум бошида эса у сон мушаги жароҳати туфайли бир муддат ўйинларни ўтказиб юборганди.
