Роналдунинг жароҳати ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди
"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду шанба куни "Ал-Файҳа"га қарши ўйинда жароҳати сабаб майдонни эрта тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди. 41 ёшли форвард бу сафар гол ура олмади, 11-дақиқада эса пенальтидан унумли фойдалана олмади. Ўйин охирларида мураббийлар штаби юлдуз футболчини алмаштиришга мажбур бўлди.
Al Nassr Zone нашри саудиялик ОАВга таяниб хабар беришича, Роналду сон орқа мушаги (подколенное пай) қисмидан шикаст олган. Агар бу оддий чўзилиш бўлса, тикланиш 3–5 кун давом этиши мумкин. Мушакда узилиш аниқланса, футболчи икки ҳафта ёки ундан кўпроқ муддатга сафдан чиқиши эҳтимоли бор.
Жорий Саудия Арабистони чемпионати мавсумида Роналду 22 учрашувда 21 та гол муаллифи бўлиб турибди.
