Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тимур Кападзе илк ғалабадан сўнг жамоасининг катта мақсадини очиқлади

0

Суперлиганинг 1-турида Самарқандда кечган “Динамо” — “Навбаҳор” баҳси наманганлик мухлисларга катта қувонч тақдим этди. 1:2 ҳисобидаги сафар ғалабасидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этиб, учрашув, жамоа ўйини ва мавсум олдига қўйилган вазифалар ҳақида атрофлича фикр билдирди.

Тажрибали мутахассис аввало янги мавсум бошлангани билан барчани табриклаб, бу ғалабани Наманган аҳли ва “Навбаҳор” мухлисларига бағишлади. Унинг таъкидлашича, Самарқанддаги илк учрашув осон кечмаслиги аввалдан маълум эди. Чунки “Динамо” ўз майдонида ҳар доим хавфли ва курашувчан жамоалардан бири ҳисобланади. Шу боис, Кападзе шогирдлари бу ўйинга жиддий тайёргарлик билан чиққан.

Мураббийнинг айтишича, жамоа беллашув давомида вазиятни тўғри баҳолади, керакли пайтларда самарали ҳаракат қилди ва айни шу омиллар ғалабани таъминлади. У ўйин оғир, муросасиз ва босимли кечганини тан олди, бироқ “Навбаҳор”нинг интизомли ҳаракати ва ҳал қилувчи вазиятларда совуққонлиги уч очкони қўлга киритишда ҳал қилувчи аҳамият касб этганини урғулади. Энди эса жамоа кейинги баҳсларга тайёргарлик кўришга киришишини билдирди.

Матбуот анжуманида Кападзега унинг “Навбаҳор”га келиш қарори ҳақида ҳам савол берилди. Маълумки, унга бу жамоагача бошқа вариантлар, ҳатто хориж ва миллий терма жамоалардан ҳам таклифлар бўлгани айтилди. Бунга жавобан Тимур Кападзе бугунги битта ўйинга қараб катта хулоса чиқариш нотўғри эканини таъкидлади. У қарор осон қабул қилинмаганини, турли вариантлар кўриб чиқилганини айтди. Бироқ “Навбаҳор” мухлисларининг икки йил давомида билдириб келган хоҳиши, Наманганда футболга бўлган катта меҳр ва клуб раҳбариятининг ишончи уни айнан шу йўлни танлашга ундаганини маълум қилди.

Кападзе Наманганда футболга муносабат алоҳида эканини, бу ерда ишлаш катта масъулият ҳам, катта мотивация ҳам эканини яширмади. Унинг сўзларида бир жиҳат яққол сезилди: у “Навбаҳор”ни шунчаки навбатдаги клуб сифатида эмас, балки ўзига хос футбол муҳити ва катта умидлар маркази деб қабул қилган.

Журналистлар жамоанинг айрим футболчилари, хусусан Умар Адҳамзода ҳамда Шоҳруҳнинг ўйини ҳақида ҳам сўрашди. Айрим кузатувчилар улар бошқаларга нисбатан сал пассивроқ кўринганини айтган бўлса, Кападзе бу масалага анча босиқ ва мувозанатли ёндашди. Унинг фикрича, умумий ҳисобда ҳар бир футболчи майдонда муносиб ҳаракат қилди. Албатта, хатолар ҳам бўлди, камчиликлар ҳам кўринди. Аммо бундай оғир ўйинларда бу табиий ҳол экани, рақиб ҳам сенга хато қилдиришга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Мураббийнинг сўзларига кўра, жамоадаги айрим нуқсонлар устида албатта ишланади. Умар ҳам, бошқа футболчилар ҳам қай даражадаги ўйинчи эканини клуб яхши билади. Бугунги баҳс қийин шароитда ўтгани, жамоа рўза даврида тўп сураётгани ҳам айрим жиҳатларда таъсир қилган. Шунга қарамай, Кападзе барча футболчиларнинг ҳаракатидан қониқиш билдириб, энг муҳими — жамоа майдонда бор кучини берганини айтди. Унинг назарича, айнан шундай руҳият энг катта ютуқдир.

Шу билан бирга, у жамоада яхши захира борлигини ҳам алоҳида қайд этди. Кападзе ротация имконияти юқори эканини, таркибда бир-бирини муносиб алмаштира оладиган футболчилар кўплигини айтди. Бу эса узоқ ва мураккаб мавсум давомида “Навбаҳор” учун катта устунлик бўлиши мумкин.

Матбуот анжуманида вилоят раҳбарияти томонидан жамоа олдига аниқ вазифа қўйилган-қўйилмагани ҳақида ҳам савол берилди. Бу борада Кападзе очиқ гапирди: “Навбаҳор” ҳар доим юқори мақсадлар учун курашади ва бу борада ҳеч нарса ўзгармаган. Унинг таъкидлашича, клуб олдида ҳозир ҳам энг юқори вазифалар турибди ва жамоа айнан шу йўлда ҳаракат қилади.

Водий жамоалари мавзуси ҳам матбуот анжуманида четда қолмади. Чунки 1-турда “Навбаҳор” ҳам, “Нефтчи” ҳам ғалаба қозонди ва кўпчилик бу йил водий клублари чемпионлик учун жиддий кураш олиб бориши мумкинлигини гапирмоқда. Кападзе эса бунга ҳаяжон билан эмас, анча реалистик қаради. Унинг айтишича, йилдан-йилга футбол кучаймоқда, рақобат ортиб бормоқда, вазифалар ҳам оғирлашмоқда. Шунинг учун фақат водий жамоалари эмас, бошқа ҳудудларда ҳам кучли клублар бор. Демак, мавсум давомида осон ўйин бўлмайди.

Мураббий айниқса бир нарсани урғулади: бу ҳали биринчи тур, йўл эса узоқ. Мавсум энди бошланди, олдинда ҳали кўплаб учрашувлар бор. Унинг фикрича, охиригача барқарор ва интизомли борган жамоа йил якунида юқори поғоналарни эгаллайди. Бу фикр Кападзенинг ҳозирча шошилмай, босқичма-босқич ишлаш ниятида эканини кўрсатди.

Шунингдек, матбуот анжуманида бразилиялик Алекс Фернандеснинг нега ўйин қайдномасига киритилмагани ҳақида ҳам савол бўлди. Кападзе бу ҳолатни оддий ва тушунарли тарзда изоҳлади: футболчи жамоага яқинда қўшилган, шу боис унинг жисмоний ҳолати ҳали оптимал даражага етмаган. Шунинг учун мураббийлар штаби бу сафар унга таваккал қилмаган. Аммо Кападзе кейинги учрашувларда ундан фойдаланиш режаси борлигини, умуман олганда таркибда яна кўплаб яхши футболчилар мавжудлигини таъкидлади.

Унинг фикрича, битта ўйинда барчани майдонга туширишнинг иложи йўқ. Аммо мавсум узун, ўйинлар кўп ва ҳар бир футболчига ўз имкониятини кўрсатиш учун навбат келади. Энг муҳими, жамоада рақобат бор, танлов бор ва бу клуб фойдасига ишлайди.

Қисқаси, Тимур Кападзенинг илк матбуот анжумани бир нарсани аниқ кўрсатди: “Навбаҳор” бу мавсумга жиддий мақсад, совуққон режа ва катта ишонч билан кириб келган. Самарқанддаги ғалаба эса шунчаки уч очко эмас, балки янги давр учун муҳим ва руҳий жиҳатдан қимматли старт бўлди. Наманган мухлислари эса айнан шундай бошланишни кутган эди.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net