Ламин Ямал фаолиятидаги илк хет-трикни расмийлаштирди
Шанба куни Испания чемпионати доирасида «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилмоқда. Учрашув давомида «Камп Ноу» таблосида 3:1 ҳисоби ёниб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўк-анорранглилар» сафида голлар шоуини қанот ҳужумчиси Ламин Ямал намойиш этди — у хет-трик муаллифига айланди.
Қайд этиш жоиз, бу Ямалнинг профессионал фаолиятидаги илк хет-триги. Бунгача у бир ўйинда кўпи билан икки марта дарвозани ишғол қилган эди.
Ямал «Барселона» сафидаги 140-ўйинида илк бор учта гол урди. Шунингдек, у Испания терма жамоасида 23 та учрашув ўтказган.
«Вильярреал»га қарши беллашув яна бир юбилей билан ҳам эсда қолди: Ханс-Дитер Флик «Барселона» бош мураббийи сифатида 100-ўйинини ўтказмоқда.
Июль ойида Ламин Ямал 19 ёшга тўлди.
