Дортмунд «Боруссия»си сўнгги 7 йилдаги энг яхши мавсумини ўтказмоқда
Дортмунднинг «Боруссия»си Германия Бундеслигасининг жорий мавсумида барқарор ва ишончли ўйини билан эътиборни тортмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23-турдан сўнг «асаларилар» турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда: жамоа ҳисобида 52 очко бор. Бу кўрсаткич клуб учун сўнгги етти мавсум ичидаги энг яхшиси саналади.
Шанба, 28-февраль куни «Боруссия» 24-тур доирасида ўз майдонида «Бавария»ни қабул қилади. Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.
Марказий баҳс арафасида дортмундликлар пешқадам «Бавария»дан саккиз очкога ортда қолмоқда.
