«Ал-Ҳилал»да дуранглар кўпайди, Индзаги истеъфоси муҳокамада
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилал» ҳали мағлуб бўлмади, бироқ сўнгги турдаги бир нечта дуранг натижалар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагининг бош мураббийликдан кетиши эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган. Клуб мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши кайфиятда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг «Ал-Ҳилал» билан шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдорда компенсация кўзда тутилган.
Маълумотларга кўра, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.
