Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенчхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ натижа чиқмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидайоқ «Бурирам Юнайтед» икки бор гол уриб, ўйиннинг боришини ўз томонига оғдирди. Кўп ўтмай «Шанхай Шенчхуа»нинг бир футболчиси майдондон четлатилиб, сон жиҳатдан кам қолганидан кейин интрига деярли сўнди.
Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
