Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенчхуа» Осиё Чемпионлар лигасида ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шенчхуа» плей-оффга чиқиш имкониятини бой бергандӣ. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан хайрлашиш олдидан сўнгги имконият эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш» ҳам насиб қилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Тез орада «Шанхай Шенчхуа» футболчиси қизил карточка олиб, жамоа бир киши кам бўлиб қолди ва бу ўйин интригасини деярли йўққа чиқарди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенчхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
