Месси Испания терма жамоасида ҳам ўйнаши мумкин эди
Ҳужумчи Лионел Месси миллий жамоа даражасида Аргентина эмас, балки Испания терма жамоасини ҳам танлаш имконияти бўлганини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг сўзларига кўра, у аллақачон «Барселона» сафида ўйнаб юрган пайтда унга шу йўналишда таклифлар ҳам бўлган. У эрта ёшида Барселонага кўчиб келгани, тайёргарликнинг катта қисмини клуб академиясида ўтагани сабабли бундай вариант ҳақиқатан ҳам реал кўринган.
Шунга қарамай, футболчи танловида иккилланмаганини таъкидлади: унинг қалби доимо Аргентина билан бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси билан бирга жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
