Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчисига айланди
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ва “Истанбул Башакшеҳир” футболчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул ўйинчи сифатида пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан), Шомуродов “гол+пас” тизимида 20 очко жамғарди: унинг ҳисобида 16 та гол ва 4 та голли узатма бор. У турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.
“Галатасарай” юлдузлари билан таққосланганда ҳам Элдор кўрсаткичларда анча олдинда: Мауро Икардида барча ўйинларда 13 та гол бор, Виктор Осимхен эса миллий чемпионат доирасида 9 та гол билан кифояланган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси 2026 йил Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
