«Кремонезе» мураббийи ҳеч ким мағлубиятни ёқтирмайди деди
Италия А Сериясининг навбатдаги турида «Рома» ўз майдонида «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — Давиде Никола шогирдлари дарвозасига жавобсиз учта гол урилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдан кейин меҳмонлар бош мураббийи Давиде Никола ўйин бўйича фикр билдирди. Мутахассис жамоаси фақат дастлабки бир соат давомида тартибли ва жанговор руҳда ҳаракат қилганини, 60 дақиқадан кейин эса вазият бутунлай ўзгарганини таъкидлади.
«Ютқазганингда доим саволлар бўлади, ҳеч ким мағлуб бўлишни ёқтирмайди. Биринчи 60 дақиқада жуда уюшқоқлик билан ўйнадик, кейин ҳаммаси бошқача бўлиб кетди. Шунга қарамай, менимча, биз «Кремонезе» ҳурматга лойиқ эканини кўрсатдик. Очко йиғиш эса ҳар доим осон бўлмаган», — дея Никола сўзларини forzaroma.info келтирди.
Ушбу натижадан сўнг «Кремонезе» А Серия жадвалида 16-ўринга тушиб қолди.
