Лофтус-Чик «Парма» билан ўйинда оғир жароҳат олди
26-тур доирасида «Парма»га қарши учрашув «Милан» учун икки карра омадсиз кечди: жамоа нафақат мағлуб бўлди, балки англиялик ярим ҳимоячи Рубен Лофтус-Чикни ҳам йўқотди. Футболчи 11-дақиқада ўйин эпизодларидан бирида рақиб билан тўқнашувдан кейин майдонни тарк этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Майдонга зудлик билан тиббий бригада чақирилди, Лофтус-Чикни замбилда олиб чиқишди. Футболчи ҳушида бўлгани сезилди, трибунадаги мухлислар эса уни қўллаб-қувватлаб, исмини бир овоздан куйлашди. Унинг ўрнига ўтган йилдан бери «Милан» сафида ҳаракат қилаётган Ардон Яшари майдонга тушди.
Қолган вақт давомида «Милан» «Парма» дарвозаси олдида ечим топа олмади. Учрашув якунга ўн дақиқа қолганида гол ўтказиб юборган миланликлар якунда мағлубиятга учради.
