«Бавария» Майкл Олисени ёзда сотмасликка қатъий қарор қилди
«Бавария» вингери Майкл Олисе жорий мавсумда барқарор ва юқори даражада ўйин кўрсатмоқда. Шу боис у ҳақда АПЛнинг бир қатор грандлари, хусусан «Ливерпул» билан боғлиқ миш-мишлар ҳам вақти-вақти билан пайдо бўлмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ мюнхенликлар позицияси кескин: клуб манбаларга кўра, «Бавария» Олисени яқин ёзда қандай шароит бўлишидан қатъи назар сотишни истамайди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Олисенинг ўзи ҳам бундай қатъий қарорни муаммо сифатида кўрмаяпти: франсуз футболчи Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва айнан шу клубда ўзининг энг юқори чўққисига чиққанини сезмоқда.
Майкл Олисе «Бавария» сафига 2024 йил июлида «Кристал Пелас»дан келиб қўшилганди. Шундан буён у 89 учрашувда майдонга тушиб, 33 гол ва 48 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
