Opta суперкомпьютери Англия чемпиони номзодини кўрсатди
АПЛ чемпионлиги учун кураш янада қизиди: «Арсенал» сафарда «Вулверҳемптон»ни енга олмади ва 2:2 ҳисобидаги дурангдан кейин ҳам турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ «Манчестер Сити»нинг имконияти ҳам жиддий: жамоа «канонирлар»дан беш очко ортда, устига-устак битта ўйин захирада. Апрел ойида эса рақиблар Манчестерда ўзаро баҳс олиб боради.
Opta мутахассислари суперкомпьютер ёрдамида чемпионлик эҳтимолларини ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китобларга кўра, айни пайтда ҳам «Арсенал»нинг олтин медалларга даъвогарлиги «Манчестер Сити»никидан анча юқори.
Модель натижасида «Арсенал»нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 79,69 фоиз деб баҳоланди. «Манчестер Сити» учун бу кўрсаткич 17,26 фоизни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» Англия чемпионатида охирги бор 2004 йилда ғолиб чиққан.
