«Ливерпул» мавсум якунида Робертсон билан хайрлашади
«Ливерпул»нинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон жорий мавсум якунлангач жамоани тарк этади. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида 31 ёшли футболчини «Тоттенҳэм» сафига олиб келишга уриниб кўрган, бироқ келишув амалга ошмаган. Манбага кўра, лондонликлар шотландиялик ҳимоячини ёзда эркин агент сифатида яна қўлга киритишга ҳаракат қилиши мумкин. Шунингдек, Робертсон хизматига Саудия Арабистони, Туркия ва Шотландия клублари ҳам қизиқиш билдирётгани айтилмоқда.
Робертсон 2017 йилдан бери «Ливерпул» сафида ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 24 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
