Добавить новость
123ru.net
World News in Uzbek
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Капелло Роналдуда Мессидаги туғма даҳони кўрмайди

0

79 ёшли Фабио Капелло футбол оламидаги сукунтни бузди ва ижтимоий тармоқларда тез тарқалаётган кескин фикрини айтди. Италиялик мутахассис The Touchline нашрига берган интервьюсида Криштиану Роналдунинг буюклиги шубҳасизлигини тан олди, бироқ уни Месси даражасидаги даҳолар қаторига қўшмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Капеллонинг таъкидлашича, Роналдуда Месси, Марадона ёки бразилиялик Роналдо каби туғма гениаллик йўқ. Унинг фикрича, португалиялик юлдуз — улкан тўпурарлик салоҳияти ва кучли характер эгаси, аммо даҳолик бошқа мезон.

Мутахассис битта аниқ чегара чизади: кимдир меҳнат, ирода ва мушак орқали имконсиз кўринган натижага етади, яна кимдадир эса тўп оёққа тегиши билан ўйин “сеҳр”га айланади. Капеллонинг назарида, айнан мана шу иккинчи тоифа Месси ва Марадона сингари футболчиларга хос.

Роналдунинг ҳозирги ҳолати ҳам эътиборга молик: 41 ёшда Саудия Арабистонида ўйнаяпти, барибир кўп гол уряпти, ташқи кўриниш ва жисмоний тайёргарлиги билан кўпчиликни ҳайратда қолдиради. Беш марта “Олтин тўп” олган, Европанинг энг кучли клубларида ўйнаган футболчининг резюмеси, албатта, салмоқли.

Кўпчилик унинг ўрнида аллақачон фаолиятини якунлаб, телевизорда эксперт бўлиб ўтирган бўларди. Аммо Роналду ҳануз ўзига талабчан: овқатланишидан тортиб тикланишигча ҳаммасини назорат қилади, машғулотларда эса максимал даражада ишлайди.

Капелло эса айнан шу нуқтани урғулайди: Роналду — “машина”, ўз танасини спорт илм-фани даражасига олиб чиққан профессионал. У турли вазиятлардан, турли масофалардан оёқ билан ҳам, бош билан ҳам, керак бўлса бошқа усулда ҳам гол ура олади. Лекин италиялик мураббий назарида буларнинг бари тинимсиз меҳнат ва ўзини аямаслик маҳсули, даҳолик эса бошқа нарса.

Капелло мисол сифатида Марадонани эслайди: у ўз майдонидан тўпни олиб, рақибларни гўё ҳовлидаги болалардек алдаб ўтарди. Роналдо (Бразилия) энг юқори чўққисида ҳимоячилар англаб улгурмасидан йўналишни ўзгартириб, вазиятни яккама-якка ҳал қиларди. Месси эса майдонни шахмат тахтасидек кўради, тезликда қарор қабул қилади ва тўпни оёғига “ёпиштиргандек” олиб юради.

Капеллога кўра, Роналду бу даражадаги “туғма” ўйинчи эмас: у ҳаммасини ўрганган, сайқаллаган, такрор ва такрор ишлаган. Яъни у ўзини буюк футболчига айлантирган, аммо “даҳо бўлиб туғилганлар” қаторига кирмайди. Мураббий Роналдуни ёмон футболчи демайди, шунчаки уни биргина мавжудлиги билан ўйин манзарасини ўзгартириб юбордиганлар қаторига қўшмайди.

Бу фикр, табиийки, Роналдунинг мухлисларини ранжитиши мумкин. Ахир статистикалар, рекордлар, бешта Чемпионлар Лигаси ва юзлаб голлар бор. Аммо Капелло рақамлар ўлчай олмайдиган жиҳат — футбол даҳосининг ўзига хослиги ҳақида гапиряпти.

Италиялик мутахассиснинг хулосаси оддий: Роналду кутилган голларни уради, ҳаводаги курашда устун келади, вазифасини идеал бажаради. Фарқ шундаки, у ҳаммасига мислсиз интизом ва меҳнат билан эришган, “даҳолар” эса туғилишдан берилган ноёб фазилат билан ажралиб туради.

Капеллонинг сўзлари баҳсга сабаб бўлиши аниқ, аммо у футболнинг энг юқори даражасида йиллар ишлаган мураббий. Шу боис, у Роналдуни “даҳо” эмас деса, бу ҳақоратдан кўра, катта тажриба асосидаги холис баҳо сифатида қабул қилиниши мумкин.






Загрузка...


Губернаторы России

Спорт в России и мире

Загрузка...

Все новости спорта сегодня


Новости тенниса

Загрузка...


123ru.net – это самые свежие новости из регионов и со всего мира в прямом эфире 24 часа в сутки 7 дней в неделю на всех языках мира без цензуры и предвзятости редактора. Не новости делают нас, а мы – делаем новости. Наши новости опубликованы живыми людьми в формате онлайн. Вы всегда можете добавить свои новости сиюминутно – здесь и прочитать их тут же и – сейчас в России, в Украине и в мире по темам в режиме 24/7 ежесекундно. А теперь ещё - регионы, Крым, Москва и Россия.


Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net