Маркинйос Саудия эмас, фақат Қатар вариантини кўрмоқда
Россиялик футбол ишқибозлари учун Саудия Арабистони билан Қатар деярли бир хил кўриниши мумкин, бироқ Маркинйос бундай таққослашга қўшилмайди. L'Equipe хабарига кўра, бразилиялик ҳимоячи Саудия Арабистонига кўчишни қатъиян истамаяпти, Қатар таклифига эса ижобий муносабат билдирган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳозир 31 ёшда бўлган тажрибали футболчи 2013 йилдан бери ПСЖ сафида тўп суриб келмоқда. Париж клубида ундан узоқроқ муддатдан бери ўйнаб келаётган футболчи ҳозирча йўқ.
Маркинйос фаолияти давомида Бразилиянинг "Коринтианс" клуби ва Италиянинг "Рома" жамоасида ҳам ўйнаган. У Бразилия терма жамоаси сафида 95 та учрашувда майдонга тушган.
