Бавария раҳбари Кейн шартномасидаги муҳим бандни айтди
"Бавария" бошқаруви аъзоси Ули Хёнесс жамоа ҳужумчиси Гарри Кейннинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, инглиз футболчисининг шартномасида келаси ёз учун белгиланган сотиб олиш опциясини ишга тушириш муддати аллақачон якунланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хёнесс Bild нашрига берган изоҳида Кейн клуб учун катта омад эканини таъкидлади. Унга кўра, 2026 йил ёзига мўлжалланган товон пули банди энди амалда эмас, футболчининг амалдаги шартномаси эса 2027 йил ёзигача давом этади. Шу сабаб "Бавария" ҳозирча ҳеч қандай босим остида эмас.
2025/2026 йилги мавсумда Гарри Кейн 35 ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.
"Бавария"нинг навбатдаги учрашуви 21 февраль куни Мюнхенда "Айнтраҳт"га қарши бўлиб ўтади.
