РБ Лейпциг асосий дарвозабонидан вақтинча айрилди
РБ Лейпциг камида бир ярим ойга жамоанинг тажрибали посбони Петер Гулачисиз қолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик дарвозабон Бундеслига доирасида “бўрилар”нинг “Волфсбург”га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонни тарк этди.
Яхши томони — футболчига жарроҳлик амалиёти керак бўлмайди. Тиббий текширувлар Гулачининг чап тиззасидаги медиал коллатерал боғлам узилганини кўрсатди. У жорий мавсумда 22 расмий ўйинда майдонга тушиб, 10 тасида дарвозаси дахлсиз қолган.
Ҳозирда РБ Лейпциг Германия чемпионати турнир жадвалида 40 очко билан бешинчи поғонада бормоқда.
