Аргентинада Ди Мария симуляция айбловлари нишоннда қолди
Анхель ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлаб ижобий таассурот қолдирди. Бироқ кейинроқ унинг атрофида ноҳуш фон пайдо бўлди: масала ўйин сифати эмас, балки рақиблар ва мухлислар орасидаги эътирозлар билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аргентина чемпионати муҳокама қилинадиган форумларда «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси тез-тез йиқилиб, ҳакамларни алдашга уринаётгани ҳақида кескин фикрлар кўпайган. Изоҳларда Ди Мариянинг «триклари» учун огоҳлантирилмаётгани, юлдуз мақомига қарамай бундай ҳаракатлар чарчатиб юборгани ҳамда пенальти сўрашни одат қилгани танқид қилинмоқда.
