Антони Марсял жароҳатидан сўнг шифохонага ётқизилди
Сентябр ойида собиқ «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсял Мексиканинг «Монтеррей» клуби сафига қўшилганди. Ўтган дам олиш кунлари жамоа «Леон»га қарши баҳс ўтказди ва Марсял биринчи бўлим охирларида жароҳат сабаб алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маълум бўлишича, франсуз футболчи елкасидан чиқиш жароҳатини олган ва дарҳол шифохонага олиб кетилган. talkSPORT хабарига кўра, агар операция талаб этилмаса, Марсял тахминан 4–6 ҳафта ичида сафга қайтиши мумкин. Агар жарроҳлик амалиёти ўтказилса, унинг майдонга қайтиши 3–6 ойгача чўзилиши эҳтимоли бор.
Марсял 30 ёшда. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 6 миллион евро деб баҳоламоқда.
