Анчелотти Неймарни ЖЧга фақат бир шарт билан чақиради
Неймар ёзга қадар оптимал ҳолатга келиб, Бразилия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида қатнашишни мақсад қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри UOL журналисти Родриго Маттосга таяниб хабар беришича, “селесао” бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчини терма жамоага фақат у жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёр бўлса, чақиради.
Қайд этилишича, Анчелоттининг Неймарга нисбатан алоҳида шахсий илиқ муносабати йўқ. Агар футболчи керакли спорт формасига кира олмаса, у миллий жамоа рўйхатидан жой олмайди.
Бразилия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Марокаш, Гаити ва Шотландияга қарши майдонга тушади. Мундиал АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади.
