«Ливерпул» ва «Челси» Муриллони 55 млн евро эвазига кўзламоқда
«Ноттингем Форест» ҳимоячиси Мурилло Англиядаги нуфузлироқ клубга кўчиб ўтиши мумкин. Teamtalk журналистлари шу ҳақда хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 23 ёшли бразилиялик футболчини амалдаги АПЛ чемпиони «Ливерпул» ҳамда Лондоннинг «Челси» жамоаси ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Ўйинчининг трансфер баҳоси 55 миллион еврога тенг, унинг «ўрмончилар» билан шартномаси эса 2029 йил июн охиригача амал қилади.
Мурилло жорий мавсум АПЛда 18 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 3 та сариқ карточка олди.
