«Лион» «Ницца»ни мағлуб этиб, ғалабалар сериясини давом эттирди
Франция Лига 1нинг 22-турида ҳозирча энг барқарор жамоалардан бири бўлиб турган «Лион» ўз майдонида «Ницца»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Павел Шульцнинг узатмасидан кейин Корентен Толиссо ҳужумни якунлаб, ҳисобни очди — 1:0. 64-дақиқада эса Шарль Ванхутт жарима майдонига йўлланган тўпни қайтариб юборди, эпчиллик кўрсатган Ной Нарти уни дарвозага жойлаб қўйди — 2:0.
Ушбу ғалабадан сўнг «Лион» турнир жадвалида учинчи ўринда мустаҳкамланди ва пешқадамдан 7 очко орқада бормоқда. «Ницца» эса 14-поғонада қолиб кетди.
