Арбелоа «Реал»нинг ўйин услуби ҳақида гапирди
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Алваро Арбелоа ўз жамоасининг майдондги ёндашуви борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шанба куни «қаймоқранглилар» ўз уйида «Реал Сосьедад»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва ҳеч бўлмаганда душанбагача Ла Лига турнир жадвалида яна етакчиликни қўлга олди.
Арбелоанинг айтишича, «Реал» вазиятга қараб турлича ўйнай олади: жамоа тўп назоратига таяниши ҳам мумкин, шу билан бирга таркибдаги жуда тезкор футболчилар ҳисобига қарши ҳужумларда ҳам хавфли кўринишда ҳаракат қила олади.
43 ёшли мутахассис январ ойида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаб, клубдаги бош мураббийлик лавозимига киришганди.
«Реал» навбатдаги учрашувини 17-февраль, сешанба куни сафарда «Бенфика»га қарши Чемпионлар лигаси доирасида ўтказади.
