Венгрия мураббийи Собослаининг орзуси доим «Реал» бўлганини айтди
Венгрия терма жамоаси бош мураббийи Марко Росси Доминик Собослаининг келажаги борасидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Аввалроқ ОАВда ярим ҳимоячи «Ливерпул»ни тарк этиб, «Реал»га йўл олиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Росси The Touchline нашрига берган изоҳида, Собослаи болалигидан бери «Реал»ни ўзига энг катта мақсад қилиб қўйганини таъкидлади. Мураббийга кўра, Доминик футбол билан шуғуллана бошлаган илк кунлардан бошлаб унинг орзуси фақат битта бўлган — Мадрид клубида тўп суриш.
2025/2026 йилги мавсумда Собослаи «Ливерпул» сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали 25 ёшли венгр футболчисини 85 миллион евро га баҳоламоқда.
