Джикия маош муаммоси сабаб РПЛ вариантларини кўриб чиқмоқда
Россиялик ҳимоячи, ҳозирда "Анталяспор" сафида тўп сураётган Георгий Джикиянинг келажаги борасида унинг агенти Малик Арутюнов фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Агентнинг айтишича, футболчи клубдаги маош кечикишларидан норози ва шу сабаб Россия Премьер-лигасидаги жамоалардан тушаётган таклифларни кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, тўловлар ноябрь ойидан бери ушланиб келмоқда, бироқ Джикия Туркиядаги шароитлардан умуман олганда мамнун.
32 ёшли ҳимоячи "Анталяспор"га ўтган йил ёзида қўшилганди. У турк клуби билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Жорий мавсум Туркия Суперлигасида Джикия 12 та учрашувда майдонга тушди. У икки гол урди ва уч бор сариқ карточка олди.
