Англия ФА ичида Тухель билан шартнома узайтирилишидан норози бор
Кеча Томас Тухель Англия Футбол Ассоциацияси билан шартномасини узайтиргани ва Англия миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишини давом эттириши расман эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline хабарига кўра, ФАдаги айрим юқори лавозимли амалдорлар бу қарордан қониқмаган. Уларнинг фикрича, немис мутахассиси бўйича якуний хулоса Жаҳон чемпионатидан кейин чиқарилиши керак эди — турнир натижасидан ташқари, Тухельнинг тактик қарашлари ва етакчилик фазилатлари ҳам батафсил баҳоланиши лозим эди.
Ассоциациядаги айрим вакиллар эса шартнома фақат Тухельни бошқа клуб ёки лойиҳа олиб кетишидан хавотир сабаб тезлаштирилганини таъкидлашмоқда.
Аввалроқ Томас Тухель ёзда “Манчестер Юнайтед”нинг эҳтимолий номзодлари рўйхатига киргани ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган эди.
