«Тоттенҳэм» Игор Тудор билан келишувга эришди
Игор Тудор «Тоттенҳэм» бош мураббийи бўлади. The Athletic хабарига кўра, Лондон клуби 47 ёшли хорватиялик мутахассис билан тайинлов борасида келишувга эришган. Тудор «шпорлар»ни 2025/2026 йилги мавсум якунигача бошқаради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб раҳбарияти Тудор жамоа ўйинига тез фурсатда ижобий таъсир кўрсата олишига ишонмоқда. Унинг «Тоттенҳэм»даги илк учрашуви дербига тўғри келади — 22 февраль куни жамоа ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилади.
Ҳозирда «Тоттенҳэм» АПЛ турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Яқинда «Ньюкасл»дан учралган мағлубиятдан сўнг клуб Томас Франк билан хайрлашганди.
Игор Тудор октябрь охиридан бери ишсиз эди — у «Ювентус»дан кетганидан кейин клубсиз қолган.
