Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтмаслигини тасдиқлади
«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига эҳтимолий қайтиши борасидаги саволларга аниқ жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
ЖЧ олдидан германияликлар дарвозабонлар масаласида муаммоларга дуч келаётгани сабаб оммавий ахборот воситаларида сўнгги ойларда Нойернинг бундесжамоага қайтиши мумкинлиги тез-тез муҳокама қилинмоқда. Тез орада 40 ёшга кирадиган тажрибали посбон атрофидаги гап-сўзлар ҳам шундан.
Чоршанба куни Мюнхен клуби Германия кубоги 1/4 финалида «РБ Лейпциг»ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин якунида журналистлар Нойердан терма жамоадаги фаолиятини бутунлай якунлаган-якунламагани ҳақида сўрашди ва «Бавария» сардори қисқа қилиб: «Ҳа», — дея жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер 2024 йилда Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган.
