Мексикадаги «Астека» стадиони таъмири жадвалдан ортда қолмоқда
Мексикадаги афсонавий «Астека» стадионида 11-июн куни жаҳон чемпионатининг очилиш учрашуви бўлиши керак, бироқ ҳозирча арена бунга тўлиқ тайёр эмас. Стадионда таъмирлаш ишлари қизғин кетмоқда ва улар мусобақа стартигача якунланмаслиги эҳтимоли юқори. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Стадион маъмури Эмилио Аскарага муддатлар чўзилганини расман тасдиқлади. Шу билан бирга, у таъмирлаш жараёни биринчи ўйин ўтказилишига халал бермаслигига умид қилмоқда — турнир пайтида ишлар вақтинча тўхтатилиши режалаштирилган. Қайд этиш жоиз, «Астека» ўз тарихида учинчи бор мундиалнинг старт учрашувига мезбонлик қилади: аввал 1970 ва 1986 йилларда шундай бўлган.
