Слуцкий бошқарувидаги Shanghai Shenhua Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигасида Shanghai Shenhua (Хитой) ўз майдонида Machida Zelvia (Япония)га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Леонид Слуцкий шогирдлари учрашув бошида ҳам, якунида ҳам гол ўтказиб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Меҳмонлар сафида ҳал қилувчи ролни Юки Сома ўйнади: у 3-дақиқада ҳисобни очди, 88-дақиқада эса дублини расмийлаштириб, Machida Zelvia ғалабасини мустаҳкамлади.
Ушбу мағлубиятдан сўнг Shanghai Shenhua умумий босқичда плей-офф йўлланмаси учун курашиш имконидан маҳрум бўлди. Жамоа 7 турда атиги 4 очко жамғара олди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкий Хитой клубини 2023 йил охирида қабул қилиб олган эди.
