Наумов Моуриньёга Саудия чемпионатини тавсия қилди
«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньёга қайси лига кўпроқ мос келиши ҳақида фикр билдирди. У бу мавзу ҳақида «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг айтишича, Моуриньёнинг энг кучли даври ортда қолган: мутахассис футболдаги янгиланишлар ортидан етиб бора олмаяпти ва аввалги сирли ҳамда ноодатий қиёфасини йўқотган. Эксперт уни ҳозирда ўртача, андозавий мураббий сифатида баҳолади.
Наумов фикрича, Моуриньёга Саудия Арабистони чемпионати энг маъқул вариант бўлиши мумкин. У ерда маошлар юқори, можароларни ёқтиришади, шунингдек, катта тажрибага эга, ёши улуғ футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Моуриньёнинг «Бенфика»си Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.
