Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида саволларга жавоб берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркиядаги фаолияти ва клубдаги кайфияти борасида қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видео «FNL s Ilyovym» телеграм-каналида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у ҳаммаси жойида эканини айтди. Туркиядаги шароитлар ҳақида ҳам саволга жилмайиб, барчаси кўнгилдагидек эканини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига келиб қўшилган. Шу вақтгача у жамоа сафида 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол муаллифи бўлди.
Ҳозирда «Антальяспор» Туркия Суперлигаси жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини 13 февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтади.
